Учитель 21 Века

Главная » Файлы » Предметы » Математика [ Добавить материал ]


Мустаҳкамлаш.
01.04.2015, 19:22

Мавзу: Мустаҳкамлаш.
Мақсад:
Таълимий мақсад: Мураккаб тенгламани оддий тенгламага келтириш,
масалани қулай усул билан ечиш усулларини тушунтириш.Ўлчов
бирликлари ва геометрик шакллар юзасидан олган билимларини
мустаҳкамлаш.
Ривожлантиривчи мақсад:Ўйлаш,фикрлаш қобилиятларини
ривожлантириш.Берилган топшириқ юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини
билдиришга одатлантириш.
Тарбиявий мақсад: Дарс жараёнида ўқувчиларнинг ўзаро
муносабатларини илиқлаштириш,гуруҳ бўлиб ишлашга кўникма
ҳосил қилиб бориш.
Дарс тури: янги билим берувчи.
Дарс услуби: мусобақа, интерфаол.
Дарс жиҳози: мавзуга доир кўргазмалар, топшириқларга доир материаллар.
Дарснинг бориши.
1. Ўқувчиларни гуруҳларга бўлиш.
2. Рағбат усули билан таништириш.
- Болалар, ҳозир қайси дарс?
- Математика дарси.
- Мана ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб олдик.
Ҳар бир гуруҳ ўзаро келишиб гуруҳ сардорини сайласин.
Энди ҳар бир гуруҳ ўз гуруҳи хақида маълумот бериши лозим.

1-гуруҳ: Биз гуруҳимиз номини буюк математик олим Ал-Хоразмий
номи биланатадик.
Дунёга тўрт амал сирин ўргатган,
Алгоритм сўзин фанга киритган.
Илм дунёсидан умидлар кутган
Аллома аталур буюк Хоразмий.

2-гуруҳ: Биз ўз гуруҳимиз номини буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний номи билан атадик.
Мамун шохлар тан бериб қўйган,
Илм подшохи, деб эъзозлаб, суйган.
Ернинг айланасин, ҳажмин сатҳини
Хозирги ҳисобча ҳисоблаб куйган.

3-гуруҳ: Биз ўз гурухимиз номини буюк олим Мирзо Улугбек номи
билан атадик.
Самога илмдан нарвонлар қўйган,
Тахтга ўтирса ҳам илмни суйган.
“Тахтдаги олим” деб буюк ном олган
Улуғлар ичра улуғдир Улуғбек бобом.

4-гуруҳ: Биз ўз гуруҳимизга буюк математик олим Ал- Фарғоний
номини бердик.
Ернинг узунлигин Хоразмий бирла
Аниқ ўлчай олган Фарғоний бобом.
Ахир бу таърифсиз буюк кашфиёт
Ҳайратда колгандир дунёи олам.
Ўқитувчи
- Математика фанлар ичра шох,
Унинг сирларидан бўлингиз огоҳ.
Ҳурматли ўқувчилар бугунги дарсимизда кўп ўқувчилар актив иштирок
этади деб ўйлайман.Ўқувчиларни баҳолаш хаққоний ва қулай бўлиши
учун баҳолаш варақаларидан фойдаланамиз.Ҳар бир топшириқдан кейин
баҳолар эълон қилиниб ёзиб борилади.Тўғри жавобга 5 балл,
Қолган баҳолар ўқувчилар жавобларига қараб 4 ва 3 баллар билан баҳоланади.

Болалар, ҳозир сизлар билан озгина лирик чекиниш қиламиз.

Категория: Математика Эшметова Барно Тураббаевна |
Просмотров: 1076 | Загрузок: 678
Всего комментариев: 0
avatar